Хитой шарқида жойлашган "Xiuning" Панда Паркида яшайдиган шўх панда ўзининг спортга бўлган уқувини камера олдида бажонидил намойиш этди. Худди “Кунг-фу панда” мултфилмидаги айиқчадай ходалар устида думалоқ ошиб, зиналарга чиқиб маҳоратларини кўрсатди, орада эса овқатланиб ва қуёшда тобланиб ҳам олди.
Мана панда бамбук поясини чайнаяпти, поя емишининг асосий қисмини ташкил қилади. National Geographic маълумотига кўра, панда бир кунда 12 кг гача бамбук истеъмол қилиши мумкин.
Катта панда ёки бамбук айиғи табиатда энг кам учрайдиган турларга киради. Маълумотларга кўра, 2014 йилда уларнинг сони 1864 тани ташкил қилган бўлса, бу йил Халқаро табиатни қўриқлаш иттифоқи 2060 донани ташкил этишини маълум қилди.