Овозингдан, Bugatti (видео)!

01.01.2017 | Блог | 844

Эксклюзив спорткарларнинг двигатели қанақа товуш чиқаришига қизиққанмисиз? Ажабланманг. Дунёда булбулнинг хонишига, бедананинг сайрашига, борингки, итнинг вовуллашига ишқибозлар бўлганидек, автомобилнинг овозига қизиқувчилар ҳам бор ва бу хабаримиз айнан улар учун, деб ёзмоқда carzone.uz.

Автомобилга оид видеолавҳалар намойиш этувчи NM2255 Car HD Videos канали улашган 20 дақиқали видеода энг қойилмақом суперкарларнинг овозлари жамланган. Ўзимиз билган Ferrari ва Porscheларнинг овози билангина чекланиб қолмай, овоз ёзувчилар Bugatti Chiron, Gumpert Apollo, Pagani Zonda ҳамда серияли бўлмаган Aston Martin Vanquish Zagato Concept русумларигача “сайланма”га киритишган. Игор Иосис ҳайратда!

Тинглаб, дам олинг