Сайёрамизнинг энг қари кишиси 146 ёшини нишонлади

01.01.2017 | Жамият | 1399

Индонезиялик Сапарман Содимежио 31 декабр куни 146-туғилган кунини нишонлади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Ҳужжатларда у 1870 йилда таваллуд топгани қайд этилган (демак у Владимир Ильич Ленин билан тенгдош). Сапарман бобо 146 ёшини Ява оролида қариндошлари билан нишонлади. Дарвоқе, у тўрт аёл билан умргузаронлик қилган. 10 ака-укаларини дафн қилган. Унинг фарзандлари ҳам дунёдан ўтиб кетишган.

Кексалигига қарамасдан Содимежио мустақил ҳаракатлана олади. Ҳозир у невара, эвара ва чеваралари билан бирга яшайди.