Украина президенти Петр Порошенко Мариупол шаҳрида ҳарбийлар олдида чиқиш қила туриб, «Украина вақтинчалик оккупация қилинганлиги» ҳақида айтиб ўтди, деб хабар қилган РИА Новости.
«Азиз ватандошлар! Украина оккупацияси — бу вақтинчалик. Биз албатта, қайта бирлашамиз. Украина ягона. Украинага шон-шарафлар», — деб баёнот қилган Петр Порошенко.
Эслатиб ўтамиз, Россия Қримни ўз таркибига қўшиб олган. Қримдаги собиқ украин ҳарбий иншоотлари ҳам Россиянинг ҳарбий базаларига айлантирилган.
Россия Севастополдаги икки асрдан зиёд вақтдан бери мавжуд бўлган Қора денгиз флоти кенгайтирилмоқда. Қримда ҳарбий-денгиз флоти учун янги иншоотлар, ҳарбий-ҳаво кучлари учун аэродром, ҳабий хизматчилар учун тураргоҳлар қурилиб, янги ҳарбий техникалар олиб келинмоқда.