ИШИД гуруҳи, агар имкон топса, Буюк Британияда кимёвий қурол ёрдамида ҳужум уюштириши мумкин. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Бен Уоллес The Sunday Times нашрига гапириб берди.
"ИШИДнинг мақсади кўпроқ қурбонларга олиб келувчи ҳужумни содир этишдир. Уларда кимёвий қуролни қўллаш олдида ҳеч қандай маънавий тўсиқлар йўқ, агар улар буни қила олсалар, улар буни ушбу давлатда қилардилар", деб айтди Уоллес.
Уоллес яқинда Марокаш хавфсизлик кучлари тинч аҳолига нисбатан кимёвий ва биологик қурол қўллашни режалаштирган гуруҳни қўлга олганини эслатиб ўтди