Янги Йил базмида Бразилиялик эркак 12 кишини отиб ташлади

02.01.2017 | Жаҳон | 838

Бразилиялик эркак Янги Йил базмида 12 кишини отиб ташлади. Улар орасида собиқ рафиқаси ва 8 яшар ўғли бор эди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Воқеа Сан-Паулудан 100 километр жануби-шарқдаги Кампинас шаҳрида рўй берди. Полиция вакили Марта Аврелиянинг сўзларига қараганда, эркак базмга бир неча турдаги қурол олиб келган эди.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, эркак ҳужумдан кейин ўзини ўлдирган. Полиция вакилининг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар сони 13 кишини ташкил қилади, бироқ бунда қотилнинг ўзи ҳисобга олинган-олинмагани номаълум.