Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Сўз эркинлиги ҳақида сўз"
2.01.2017 22:39,  
66

Журналистикага оид нашрлардан бохабар ўқувчи, топдингиз –сарлавҳамиз 90-йилларнинг таниқли журналисти Карим Баҳриевнинг ўзбек журналистикаси муаммоларига бағишланган китоби номидан олинди.

Инсон яралибдики, эркинликка интилади. Нафақат, эркин яшагиси, ҳаракатлангиси, балки эркин сўз айтгиси келади. Унинг овозини бўғишса, ҳаво етишмаётгандек бўғилади, қийналади.

Замонамиз журналистлари жамиятимизнинг кўрар кўзи, сергак қулоқларидир. Кўзга парда тутиб, қулоққа пахта тиқиб юришнинг имкони борми?

Шунингдек, сўз айтишнинг ҳам ўз чек-чегараси борми? “Хирадманд улдурким, ёлғон демас, аммо барча чин дегулук ҳам эмас”, ҳикматини ҳазрат Навоий бежиз битмаганлар, ахир.

Биз назарда тутган асар юқорида кўндаланг қўйилган масаланинг ечими, шунингдек, сўз эркинлиги ҳимоясига бағишланади. Унда цензуранинг самарасизлиги, зарарлилиги, журналистларнинг касб ахлоқи, сўз эркинлигини ҳурматлаш тўғрисида ёзилган.

Бу китобни 2002 йилда эълон қилиниши муаллифдан катта журъатни талаб қиларди . Чунки унда ОАВнинг ҳукумат тарғибот воситасига айлантириб қўйилгани, ўлик савияси, рангсиз ва туссиз ҳодисага эврилиб қолганлиги етарли далиллар билан очиб берилган. Тегишли мансабдорларнинг фаолияти қаттиқ танқид остига олинган.

Асарда ОАВни эркинлаштиришда ғарб тажрибасини қўллаш, демократик бошқарув механизмлари ҳақида сўз юритилади. Маҳаллий шароитга мосланган бир қатор таклифлар мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан