Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энг яхши интернет-нашрларидан бири "Tafsilot.uz" бир ёшда!
3.01.2017 12:08,  
181

2017 йилнинг илк кунида «Tafsilot.uz» сайти бир ёшга тўлди. Бундан роппа-роса бир йил муқаддам, 2015 йилнинг 31 декабридан 2016 йилнинг 1 январига ўтар кечаси мазкур лойиҳа оммага тақдим этилган эди. 2016 йилнинг 27 апрелида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий-маърифий сайт сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, расман ОАВ мақомига эга бўлди.

Бугунги кунда сайтлар жуда кўп. Биргина «UZ» доменидаги сайтларнинг сони 30 мингдан ошиб кетган. Хўш, уларнинг орасида «Тафсилот» интернет-нашри нимаси билан ажралиб туради? Одамлар нима учун бу сайтга кириши керак?

«Тафсилот» воқеа-ҳодисалар ҳақида шунчаки хабар бериш билан чекланмайди. Балки улар ҳақида икир-чикиригача, қўшимча тафилотлари билан ёритади, шарҳлаб беради. Унинг бошқа сайтлардан фарқи ҳам шунда. Қолаверса, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни юртдошларимизга содда, халқчил тилда етказиш, бу орқали жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ҳисса қўшиш олдимизга қўйган вазифаларимиздан саналади.

Буни қай даражада уддалай олди ёки йўқ, шунингдек, бир йил ичида тайёрлаган мақола ва материалларимизга муносиб баҳони ўқувчиларимизнинг ўзи бергани маъқул. Шу боис бу хусусда сўз юритиш мақсадга мувофиқ эмасдек. 

Бундан ташқари, «Tafsilot.uz» 2016 йилнинг 17 декабрь куни Миллий интернет танлови (“MIT.uz – 2016”)нинг “Энг яхши янгиликлар сайти” номинациясида ғолиб деб топилди.

Ҳа-я, дарвоқе, «Tafsilot.uz»нинг бир йиллигига бир қатор совғаларни ҳозирлаб қўйган.

Sof.UZ сайти, Tafsilot.uz жамоасига, келгуси фаолиятида улкан омад ва натижалар тилаб, бир ёши билан самимий табриклайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан