Халқаро олимпия қўмитаси Қувайт ҳукумати сўровига рад жавобини берди

03.01.2017 | Спорт | 656

алқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Қувайт ҳукуматининг мамлакат спортчиларининг халқаро мусобақаларда иштирок этишига қўйилган тақиқни вақтинча олиб ташлаш борасидаги сўровига рад жавобини берди.

ХОҚ бу қарорини Қувайт ҳукуматининг ҳамон мамлакат олимпия қўмитасининг ишларига аралашаётгани ва вазият тобора таранглашиб бораётгани билан изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг октябрь ойида ХОҚ Қувайтга нисбатан барча халқаро мусобақалардан четлатиш жазосини қўллаган эди. Қувайтлик спортчилар Рио Олимпиадаси баҳсларида Олимпия байроғи остида иштирок этишганди.