Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маҳзунликда ҳам табассум қилганлар — энг бахтиёр
3.01.2017 16:33,  
31

Ким ўтмишдан таълим олмаса, келажак унга раҳм-шафқат қилмайди.

* * *

Беморлик – кичик дарс. У сенга “Бу ҳаётнинг бошқа тарафи ҳам бор. Яъни доим соғлом юравермайсан. Беморлик деган қийинчиликка рўбарў ҳам бўласан. Шунинг учун бемор бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлиб, соғлигингни қадрига ет. Ҳар қанча молу дунёга эга бўлмагин, офиятнинг олдида ўша молу дунё эсга ҳам олинмайдиган бир нарса бўлиб қолади” деган билимни ўргатади.

* * *

Яқинларнинг таъналари хатарлидир. Чунки, у яқин масофалардан келади.

* * *

Бошингдан оғир кунлар ўтаётган дамларда “Биз ёнингдамиз. Ишларингга доим эътибор қаратамиз” деган инсонларнинг асл ҳақиқатларини биласан.

* * *

Машаққат пайтида сабр билинади. Тортишув пайтида ақл билинади. Оғир вазиятларда одамлар билинади.

* * *

Танишганимдан бери битта юзни кўтариб юрган кишиларга раҳмат!

* * *

Агар одамларнинг қалбларини кўра олганингда, ҳар бир қалбда оғриқли, изтиробли қиссаларни кўрган бўлардинг. Бас, шундай экан, бир-биримизга раҳм-шафқатли, меҳрибон бўлайлик. Шояд Аллоҳ таоло шунда бизга раҳм қилса.

* * *

Бир кишидан: “Сиз ҳақингизда гапирадиган одамлар тўғрисида нима деб ўйлайсиз?” деб сўралди. Шунда у киши: “Албатта, мен ўлувчиман. Улар ҳам ўлувчилар. Албатта, мен ёлғиз ҳисоб-китоб қилинаман. Улар ҳам ёлғиз ҳисоб-китоб қилинадилар. Шундай экан, уларнинг гапларига мен нега парво қилай?!” деди.

* * *

Бошқаларга бирор нима ҳадя қилиш, ҳурсандчилик улашишдаги ҳис-туйғудан кўра ёқимлироқ ҳис-туйғу топилмас. Бошқаларга яхшиликни илинганинг ва улашганинг қадар сенга ундан зиёдаси келади.

* * *

Бахтиёрлар – маҳзунлик эскини янги қилолмаслигини, ўтмишни қайтаролмаслигини, ғоибни келтиролмаслигини билиб, уни бир четга улоқтириб, табассум қилган шахслардир.

* * *

Биз шундай замонда яшаяпмизки, баъзилар ўзи ҳақида қуйидагича ўйлайди:

У подшоҳ, сен ҳалок бўлувчисан;

У ростгўй, сен ёлғончисан;

У ҳаким, сен нодонсан;

У саховатли, сен бахилсан;

У кучли, сен заифсан.

* * *

Бир киши шеригидан сўради: “Нима учун тонг ҳавоси тоза, мусаффо бўлади?” Шериги деди: “Чунки, у мунофиқларнинг нафасларидан холидир”.

* * *

Баъзи кимсалар шундай деб ўйлайди:

“Машинамнинг бузилиш сабаби – кўз теккан;

Аёлимнинг беморликдан боши чиқмаслигининг сабаби – кўз теккан;

Болам касал бўлиб қолишининг сабаби – кўз теккан;

Савдода зиёнга учрашимнинг сабаби – кўз теккан”.

Улар маъсиятларни қилишади. Бирорталарининг хаёлига эса “Бу мусибатларнинг сабаби - гуноҳлардир” деган нарса келмайди.

* * *

Ҳеч кимга сен билан вақтинчалик ҳиссиётлар ила, яъни маҳзун бўлганда олдингга келиб, хурсанд бўлганда сени унутиб муомала қилишига рухсат берма.

* * *

Қуйидаги нарсалар энг чиройли ризқлардандир:

Онанинг дуоси;

Отанинг розилиги;

Аканинг борлиги;

Ўғилнинг кулгуси;

Дўстнинг эътибори;

Яхши кўрган одамингнинг дуоси.

Ё Аллоҳ! Кенг фазлингдан бизларни ризқлантир!

Манба:Qadriyat.uz

“Роваиъул фикр” саҳифасидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан