Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига биноан, 2017 йил 1 январидан транспорт воситалари учун бензин ва дизель ёқилғисидан фойдаланганлик солиғи 130 сўмга оширилиб, 1 литрга 465 сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.
Транспорт воситалари учун суюлтирилган ва сиқилган газдан фойдаланганлик солиғи ўзгаришсиз қолиб, 230 ва 275 сўмни ташкил қилди.