Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Спиртли ичимликларнинг акциз солиқлари оширилди
3.01.2017 21:15,  
33

Ўзбекистон 2017 йилнинг 1 январидан республикада ишлаб чиқариладиган спирт, спиртли ичимликлар ва пивога  нисбатан акциз солиқ ставкаларини оширди. Бу ҳақида Uzdaily нашри хабар берди.

Янги ставкалар Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига биноан ўрнатилади.

Ҳужжатга кўра, 2017 йил 1 январидан тайёр маҳсулотдаги этил спиртининг 1 декалитри учун акциз солиғи 6275 сўмни (+25 фоиз), табиий винолар учун 6358 сўмни (+5 фоиз) ташкил этади.

Бошқа вино турларига нисбатан белгиланган акциз солиғи (тайёр маҳсулотнинг 1 декалитри учун) 10 минг сўмгача ошди (+20%), коньяк - 58 265 сўм (+26,9%), ароқ ва бошқа ўткир спиртли ичимликлар - 54 057 сўм (+25%), пиво - 6 416 сўм (+25%).

Спирт улуши 40 фоиздан ортиқ бўлган коньяк учун (тайёр маҳсулотнинг 1 декалитрига) акциз солиқ 96 006 сўм миқдорида белгиланди. 40 фоиздан ортиқ спиртга эга ароқ ва бошқа спиртли ичимликлар учун эса - 89 071 сўм.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан