Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳукумат жисмоний шахслар учун пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларини оширди
3.01.2017 21:27,  
17

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил 1 январида жукумат жисмоний шахслар учун пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларини оширди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.

Янги ажратмалар Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига биноан ўрнатилади.

Қарорга кўра,  фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7,5 фоиздан 8 фоизга оширилган.

Бунда юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида сақлаб қолинган.

Корхоналар, муассаса ва ташкилотларнинг мажбурий суғурта бадаллари, фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ва корхоналар, муассаса ва ташкилотлар томонидан реализация қилинган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг ҳақиқий ҳажмидан ажратиладиган мажбурий тўловлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси асосий даромади ҳисобланади.

Қайд этиш керакки, охирги марта 2016 йилнинг 1 январида фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7 фоиздан 7,5 фоизга ошганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан