Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тамаки маҳсулотларига янги акциз солиқлари белгиланди
3.01.2017 22:24,  
3

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг 1 январидан республикада ишлаб чиқарилувчи тамаки маҳсулотларига янги акциз солиқ ставкаларини белгилади. Бу ҳақида Кун нашрида  маълум қилинди

Янги ставкалар Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" қарорига мувофиқ  белгиланди. 

Ҳукумат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи тамаки маҳсулотларига акциз солиқлар ставкасини оширди. Фильтрли ва фильтрсиз сигаретларнинг акциз солиқлари (минг дона учун) 28,794 минг сўмдан 37,432 минг сўмга ошди (+29,9 фоиз).

Таъкидлаш жоизки, Ҳукумат Ўзбекистонга олиб кирилувчи тамаки маҳсулотларига нисбатан белгиланган акциз солиқ ставкаларини сақлаб қолди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонга олиб кирилувчи сигаретга (код - ТН ВЭД 2402 20) белгиланган акциз солиқ қиймати (минг дона учун) 18,2 доллар миқдорида сақлаб қолинган. 

Шунингдек тамаки ва унинг муқобилларидан тайёрланган сигаретларга (код - ТН ВЭД 2402 20 900 0) ҳам (минг дона учун) 90 доллар (2016 йилда - 55 доллар) миқдорида акциз солиғи белгиланган. 

Сигара ва четлари кесилган сигаралар, сигариллаларга нисбатан белгиланган акциз солиқ ставкаси (1 дона учун) 0,42 доллар даражасида сақлаб қолинди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан