Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой тарихида смог туфайли биринчи марта хавфнинг энг юқори даражаси эълон қилинди
4.01.2017 02:42,  
3

Хитой ҳукумати тарихда биринчи марта смог туфайли умуммиллий даражада хавфнинг энг юқори — қизил даражасини эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Хитойнинг шимолий ва шарқий вилоятларида қуюқ туман кузатилмоқда. У кўриш имконини 500 метргача пасайтириб юборган. Иқлимшуносларнинг огоҳлантиришича, баъзи бир ҳолларда бу кўрсаткич 50 метргача тушиши мумкин.

Таҳдид шимолий ва шарқий провинцияларда амал қилмоқда.

Маълумот учун, Хитойда хавфнинг “тўқ сариқ рангли” даражаси 30 декабрда эълон қилинганди. Ўшанда бир неча корхоналар ўз фаолиятини тўхтатиб қўйди. Болалар, кекса кишилар ва нафас олиш йўлларида муаммо бўлган инсонлар кўчага кўп вақтга чиқишнинг зарари ҳақида огоҳлантирилган.

Иқлимшуносларнинг тахминича, ифлосланиш даражаси 5 январдан сўнг пасайиши мумкин.

The Guardian ахборотига кўра, 2017 йил 1 январида Пекинда зарарли зарралар миқдори меъёридан 24 баробар кўп эди. Пойтахт аэропортида 100 та рейс бекор қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан