Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йўловчи божхона декларациясини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тўлдириш хизмати жорий этилди
4.01.2017 12:33,  
16

Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона чегаралари орқали ҳаракатланадиган жисмоний шахслар учун 2013 йилда қўмита веб-сайти орқали йўловчи божхона декларацияларини тўлдириш ва чоп этиш хизмати жорий қилинган эди.

Жисмоний шахслар декларацияни pdf шаклидан сайтдан кўчириб олишлари, унга тегишли маълумотларни электрон тарзда киритишлари мумкин. Маълумотларни киритиб бўлгач, декларациянинг тўғри тўлдирилганлигини унинг қуйи қисмида жойлашган «текшириш» тугмаси орқали текшириб кўриш имкони мавжуд. Агар хатолар аниқланса, уларни тузатгач, декларацияни A5 форматдаги оддий қоғознинг мос равишда олд ва орқа томонига 2 нусхада чоп этиб, божхона постида тақдим этиш йўлга қўйилган.

Эндиликда жисмоний шахслар ушбу хизматнинг янада такомиллашган шаклидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам фойдаланишлари мумкин. ДБҚ веб-сайтидан фарқли ўлароқ, порталда тўлдирилган йўловчи божхона декларациясини идентификацион код билан биргаликда онлайн тартибда олиш ва A5 форматида қоғозга чоп этиб, божхона постида тақдим этиш мумкин.

Шуни ёдда тутиш керакки, «Йўловчи божхона декларацияси»ни электрон тақдим этиш, давлат интерактив хизматидан фойдаланиб, онлайн тарзда тўлдириш учун Internet Explorer браузерини ишлатиш ёки бошқа браузерлардан фойдаланган ҳолда декларацияни юклаб олиб тўлдириш учун pdf шаклини ўқий оладиган дастурлар (масалан, Adobe Acrobat Reader DC, Adobe Acrobat Pro, Foxit Reader ва бошқалар) ўрнатилган бўлиши лозим.

Мазкур хизматдан фойдаланиш жисмоний шахсларга йўловчи божхона декларациясини компьютер ёрдамида ўзларига қулай бўлган вақтда ва божхона постидан ташқарида (офис, иш жойи ёки уйда) тўлдириш имконини беради. Натижада жисмоний шахслар божхона постларидаги баённомаларни тўлдириш устунларида навбат кутиш, ўзлари танлаган тилдаги бланкаларни излаш каби муаммоларга дуч келмайди ҳамда вақти тежалади. 

Йўловчи божхона декларациясини электрон шаклда тўлдириш вақтида йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўша вақтнинг ўзида тузатиш имконияти мавжуд. Божхона постларида қоғоз шаклида тўлдириш жараёнида эса хатоликка йўл қўйилса, яна янгидан тўлдиришга тўғри келиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан