Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2017 йилда фарзандингизнинг боғчага қатнаш тўлов миқдорлари белгиланди
4.01.2017 12:42,  
9

Президентнинг 2016 йил 27 декабрдаги қарорига кўра, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болаларни боққанлик учун ота-оналар тўлайдиган тўлов миқдорлари белгиланди, деб ёзади Norma.

Тўлов ҳажми таълим муассасасининг жойлашган манзили ва ишлаш тартиби ( 5 ёки 6 кунлик) ҳамда болаларнинг боғачага келиш вақти, шунингдек мазкур муассасага қатновчи бир оиланинг фарзандлари сони каби омиллардан келиб чиқиб белгиланади. 

Шуни таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган мактабгача таълим муассасаларидаги тўловлар тасдиқланган нархлардан икки баробар паст. 

Ҳафтада беш кун ишлайдиган, Тошкент шаҳри, вилоят марказлари, вилоятга қарайдиган шаҳарларда кунига 9—10,5 соат давомида болаларни олиб қоладиган мактабгача таълим муассасаларига ясли гуруҳида бир бола учун 95 900 сўм, бир оиладан икки фарзанд келадиган бўлса, ҳар бири учун 68 200 сўмдан; мактабгача гуруҳда эса бир бола учун 126 400 сўм, бир оиладан икки фарзанд келадиган бўлса, ҳар бири учун 89 800 сўмдан тўланади. Туман марказлари ва бошқа ҳудудларда ушбу тўловлар тегишли равишда 68 100 ва 62 200 ҳамда 89 800 ва 82 000 сўмни ташкил этади.

Ҳафтада олти кун ишлайдиган, Тошкент шаҳри, вилоят марказлари, вилоятга қарайдиган шаҳарларда кунига 9—10,5 соат давомида болаларни олиб қоладиган мактабгача таълим муассасаларига ясли гуруҳида бир бола учун 114 200 сўм, бир оиладан икки фарзанд келадиган бўлса, ҳар бири учун 80 200 сўмдан; мактабгача гуруҳда эса бир бола учун 150 500 сўм, бир оиладан икки фарзанд келадиган бўлса, ҳар бири учун 105 800 сўмдан тўланади. Туман марказлари ва бошқа ҳудудларда ушбу тўловлар тегишли равишда 81 100 ва 73 400 ҳамда 106 900 ва 96 900 сўмни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан