Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​ОАВ: Индонезия ҳарбийлари Австралия билан ҳамкорликни тўхтатди
4.01.2017 12:48,  
3

Индонезия бугун, 4 январь куни Австралия билан икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни тўхтатди, дея хабар бермоқда Индонезия мудофаа вазирлиги расмий вакилига таяниб "ТАСС" нашри.

"Барча турдаги ҳамкорлик тўхтатилди. Муҳокама қилиниши керак бўлган техник сабаблар бор",- деган Индонезия армияси матбуот хизмати раҳбари генерал-майор Вуранто. Генералнинг сўзларига кўра, қарор декабрь ойида қабул қилинганди.

АВС хабарига кўра, бунга Австралиядаги ҳарбий базада индонезиялик махсус ҳарбийларни тайёрлаш вақтида индонезиялик инструктор австралияликлар томонидан ҳақоратлангани сабаб бўлган.

У ерда машғулотлар ўтказган Индонезия махсус топшириқли бўлинмалари аскарлари ушбу базада Панча Сила — «адолат ва гуллаб-яшнаш» жамиятини барпо этишнинг Индонезия моделининг бешта тамойилига нисбатан ҳақоратли мазмунга эга материалларни кўриб, ғазабланган эди.

Австралия мудофаа вазирлиги бу мавзуда изоҳ берганича йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан