Халқаро антидопинг ташкилоти: 200 нафар россиялик енгил атлетикачи допинг қабул қилган

04.01.2017 | Спорт | 581

Халқаро антидопинг ташкилоти (WADA) 200 нафар россиялик енгил атлетикачиларни допинг қабул қилганликда гумон қиляпти.

Бу борада ташкилот халқаро енгил атлетика федерациясига (IAAF) гумондор спортчилар рўйхатини тақдим этди.

Ташкилотнинг фикрича, қора рўйхатга тушган россиялик атлетлар антидопинг қоидаларини бузишган.

Эслатиб ўтамиз, айнан допинг можароси сабаб енгил ва оғир атлетика бўйича Россия терма жамоаси спортчилари тўлиқ таркибда Рио Олимпиадасига қўйилмаган эди.