Хитойдаги қариялар уйида ёнғин чиқди. Қурбонлар бор

04.01.2017 | Жаҳон | 232

3 январдан 4 январга ўтар кечаси Хитойнинг Цзилинь провинциясида жойлашган қариялар уйида катта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Фавқулодда ҳодиса Тунхуа шаҳар округининг Хуэйнань уездида тахминан тонгги соат 4:30ларда содир бўлди. Ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлинди. 

Манбага кўра, ёнғин кўтарилган вақтда бино ичида 39 нафар киши бўлган. Қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар 32 нафар кишининг ҳаётини сақлаб қолишган. 

Ҳозирча ёнғин сабаблари аниқланганича йўқ. Айни вақтда ушбу иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.