Дунё харитаси давлатларда турлича кўринишга эгалигини биласизми?

04.01.2017 | Блог | 2530

Дунёнинг тузилиши деганда кўз олдимизга мактабда география дарсидаги харита келади.

Ер юзида қанча давлат бўлса шунча, балки ундан ҳам кўп кўринишдаги дунё харитаси мавжуд, лекин барчасини нисбий дейиш мумкин.

Сизларга Ернинг турли нуқталарида тайёрланган дунё хариталарини эътиборингизга тақдим этмоқчимиз, қизиқарли бўлиши аниқ! Россия, Европа, АҚШ, Хитой, Австралия, Чили ва Жанубий Африкадаги хариталарнинг кўриниш бир биридан фарқ қилади.

Россия

Дунё маркази Россиянинг пойтахти — Москва шаҳридан ўтяпти. Тинч океани иккига бўлинган, Америка ва Австралия дунёнинг чеккаси ҳисобланади.

Европа

Бу харитада дунё маркази Лондондан ўтган. Бу ерда ҳам Америка ва Австралия қитъалари харита четида. Бундан ташқари, экватор хаританинг пастроғидан ўтганлиги сабабли, Шимолий Америка ва Евроосиё қитъалари Африка, Жанубий Америка ва Австралияга нисбатан каттароқ кўринади.

АҚШ

Харитада дунёнинг маркази АҚШ ҳисобланади. Россия, Ҳиндистон ва Хитой иккига бўлинган, бу билан Америкаликлар тасаввурида булар бутун давлатлар эканлиги қийинлаштиради, чунки хаританинг ғарбий ва шарқий қисмида кўрсатилган.

Хитой

Хитой Тинч океанининг ғарбий соҳилида жойлашган, Африка ва Европа дунёнинг четида.

Австралия

Австралияликларнинг харитаси ўзига хос, дунё маркази қитъанинг марказида жойлашган. Қирғоқларини океанлар ювиб турадиган орол сифатида тасвирланган. Бундан ташқари харитани 180 градусга айлантириб қўйишган.

Жанубий Африка

Харитада Жанубий Африка юқорида Россия ва Тинч океани ҳавзаси дунёнинг четида жойлашган.

Чили

Чили Республикасининг харитаси ҳам Австралия харитасига ўхшаб 180 градусга тўнтарилган. Харита мактаб дарсликларига киритиш учун Ҳарбий географик институт томонидан ишлаб чиқилган. Харита марказини Тинч океани эгаллаган. Бунда Африка ва Европа дунёнинг четида жойлашган.