Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Nokia ақлли тароқ яратди
5.01.2017 00:43,  
6

L’oreal бренди 5-8 январь кунлари ўтказиладиган CES 2017 кўргазмасида Kerastase Hair Coach номли ақлли тароқни намойиш қилади, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Гаджет ўтган йили Nokia Technologies томонидан харид қилинган Withings компанияси билан ҳамкорликда яратилган.  Withings фирмаси фитнес ва саломатлик учун мўлжалланган қурилмалар ишлаб чиқариш билан яхши танилган. Янги тароқ фойдаланувчиларни сочни тўғри тарашга ўргатишга хизмат қилади. Бунинг учун тароқда бир қатор сенсорлар ва гироскоп кўзда тутилган.

Маълумотлар маҳаллий об-ҳаво тафсилотлари билан мобил иловага узатилади ва шу асосда фойдаланувчига сочни тараш бўйича тавсиялар берилади. Тавсиялар орасида L’Oreal маҳсулотларини харид қилиш бўйича таклифлар ҳам тақдим этилади.

Тароқ 2017 йилнинг ўрталарида 200 доллар нархида сотувга чиқиши маълум қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан