Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Dell компанияси жаҳондаги энг юпқа мониторни намойиш қилди
5.01.2017 00:45,  
4

CES 2017 кўргазмаси арафасида Dell компанияси 27 Ultrathin номли мониторни намойиш қилди. Монитор InfinityEdge технологияси асосида яратилган ва бутун периметр бўйлаб ингичка рамкалар билан ажралиб туради. Ишлаб чиқарувчи ушбу мониторни жаҳондаги энг юпқа корпусга эга шу турдаги гаджет сифатида позицияламоқда, бироқ унинг аниқ қалинлигини ошкор қилмаяпти.

Монитор USB-C ва HDMI 2.0 портлари, 2560х1440 пиксель аниқлигидаги 27 дюймли экран билан жиҳозланган. Кадр частотаси 60 Гц, ёрқинлиги 400 кд/м, контрастлиги 1000:1. Монитор HDR10 технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Гаджет шу йилнинг 23 март куни сотувга чиқади. Нархи 700 доллар атрофида бўлиши айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан