Нефть нархлари кўтарила бошлади

05.01.2017 | Иқтисод | 878

Brent маркали нефть нархи Лондондаги ICE биржасидаги савдолар давомида кўтарилди. 

Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent русумли нефтнинг март ойи фьючерслари  1,74  фоизга ошиб, баррелига 58,09  долларни ташкил қилди.

Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX) тизимидаги электрон савдоларида WTI нефтининг февраль фьючерслари нархи 1,74 фоизга ошиб, баррелига  58,09 долларни ташкил қилди.

3 январь куни WTI 2,6 фоиз, Brent эса 2,4 фоиз нарх ташлаган эди.

Brent нефтининг бир баррель учун нархи 2015 йилнинг 15 июлидан бери биринчи марта 58 АҚШ долларидан ошди.