Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қарши–Тошгузар–Деҳқонобод темир йўл қурилиши якунланди
5.01.2017 01:18,  
26

Ўзбекистон темир йўлчилари томонидан 1700 километрдан зиёд темир йўллар электрлаштирилган бўлса, шундан 500 километри 2016 йилда амалга оширилди. Умумий узунлиги 325 километрни ташкил этувчи ушбу йўналишда электр-монтаж ишлари босқичма-босқич амалга ошириляпти. Бу жараёнга 2016 йилнинг сентябрь ойида киришилган бўлиб, темир йўлчиларимиз томонидан Қаршидан Деҳқонободгача бўлган 90 километрга яқин масофа тўлиқ электрлаштирилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги “2011–2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Мароқанд-Қарши темир йўли тўлиқ электрлаштирилган бўлса, ҳозирги кунда "Қарши–Термиз" участкасида лойиҳа доирасида иш қизғин давом этмоқда. 

2016 йилнинг сўнгги тўрт ойи давомида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли «1–сонли энергомонтаж поезди» унитар корхонаси ходимлари томонидан 2000 та темир-бетон устунлар, 1800 та консол, 167 та металл кўндаланг кесмалар, 224 километрлик контакт тармоқлари қуриб битказилди.

Янги йил байрами арафасида Деҳқонобод вокзалида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Қарши–Тошгузар–Деҳқонобод темир йўл участкаларида электрлаштириш ишлари якунланишига бағишланган тантанали маросим ташкил этилди. Унда темирйўлчилар, қурувчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан