Сергелида ер усти метро қурилиши бошланди (фото)

05.01.2017 | Ўзбекистон | 2016

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида метрополитеннинг "€œОлмазор"€ бекатидан Спутник мавзесигача бўлган ер ости метросини қуриш ишлари давом этмоқда. 

Узунлиги 8 километрдан ортиқ масофани ташкил этувчи иншоот шаҳримизнинг "Чоштепа"€ маҳалласи оралиғидан ўтади.  "Сергели" йўналиши метронинг "Олмазор"€ бекатидан уланади ва яна 6 та бекат қурилиши режалаштирилган.

Янги йўлнинг сўнгги бекати Спутник мавзесидаги Марғиб кўчаси бўлади. Қурилиш жараёнида узунлиги 26 метрни ташкил этувчи кўплаб балкалар ўрнатилади. Лойиҳа қиймати 170,1 млн долларга тенг, у 4 йилга мўлжалланган. Бекатларда эскалаторлар, кутиш майдончаси ўрнатилади, амалиётга сўнгги русумдаги технологиялар жорий этилади.

Айни вақтда қурилиш ишлари Сергели-5 масзесининг Мирзо Турсунзода кўчасида олиб борилмоқда.