Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда интернет хизмати нархи янада арзонлашди
5.01.2017 14:02,  
13

"Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг маълум қилишича, 2016 йил 21 декабрь кунидан Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар 1 Мбит/с учун (ташқи каналда) 91,50 долларга туширилганини маълум қилади. Бу ҳақда компания сайтида билдирилган.

Компания матбуот маркази хабарида қайд этилишича, 2016 йилда тарифлар ўн икки марта туширилган. Хусусан, тарифлар 1 Мбит/с учун 13 январдан 156,24 долларгача, 17 февралдан 136,34, 1 мартдан бошлаб 133,62, 2 мартдан 115,26 долларга, 27 апрелдан 112,91, 25 июлдан 111,21 долларгача, 19 августдан 108,31гача, 22 августдан 107,03, 19 сентябрдан 105,77, 28 октябрдан 103,03 гача ва 21 декабрдан 1 Мбит/с учун 91,50 долларгача туширилган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда нархлар ўн етти марта туширилган эди. Яъни 2015 йил январь ойида 1 Мбит/с учун 259,29 доллардан, декабрь ойида 157,60 долларгача туширилганди.

"Ўзбектелеком" АК бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўз тармоқлари билан қамраб олган йирик телекоммуникациялар операторидир. Компания қайд этилган ва мобил алоқа операторлари ҳамда провайдерларига каналларни ижарага бериш бўйича хизматларни, халқаро ва шаҳарлараро алоқа хизматлари, овозли алоқа ва маълумотлар узатиш хизматининг барча турларини, Интернет тармоғидан фойдаланиш, видеоконференцалоқа хизматларини, CDMA ва GSM стандартида мобил алоқа хизматларини тақдим этади, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини узатиш учун каналлар ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан