Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Зеромакс» бош ижрочи директори Миродил Жалолов озодликка чиқди
5.01.2017 14:05,  
150

Халқ орасида Одилбой деб аталувчи йирик тадбиркор, “Зеромакс” ширкатининг бош ижрочи директори Миродил Жалолов озодликка чиқарилган. Манбаларнинг етказишича 4 декабр куни соат 11ларда Жалолов суд залидан озод этилган ва Тошкентдаги ҳовлисига жўнаб кетган. Бу ҳақда vodiymedia.uz сайти ва бошқа бир қатор нашрлар ёзмоқда.

Интенет тармоғида тарқалган суд ажрими нусхасида “Судланувчи Джалолов Миродил Сабитовичга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилсин ва унга нисбатан муносиб хулқ-атворли бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилсин. Джалолов Миродил Сабитович дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин” деб ёзилган.

2010 йилда иқтисодий жиноятлар содир этганлиги айби билан қамоққа олинган Миродил Жалолов Швейцарияда қайд этилган йирик "Zeromax" компанияси раҳбари сифатида иш олиб борганди. У шунингдек, “Бунёдкор” футбол клуби президенти сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан