Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ меҳнат вазирлиги Googleни судга бермоқчи
5.01.2017 14:27,  
1

АҚШ меҳнат вазирлиги Google агар ўзининг минглаб ходимлари ҳақидаги маълумотни бермаса, вазирлик компаниянинг федерал ҳукумат билан ҳамкорлигини суд орқали тақиқлаш ниятида эканлигини билдирди, деб хабар берди Ассошиэйтед Пресс.

Агентликнинг маълум қилишича, меҳнат вазирлиги юристлари чоршанба куни маъмурий ишлар бўйича судга даъво аризаси киритишган. Аризада, жумладан Google вазирликка ходимларига тўланган компенсация тўловлари ва бошқа маълумотларни беришдан бир неча марта бош тортганлиги билдирилган. Юристлар бу маълумотлар компанияда ходимларга нисбатан жинсий ёки ирқий камситишлар бўлаётганлигини аниқлаш учун кераклигини айтишган.

Google вакиллари эса меҳнат вазирлигининг сўровига асосан ўз ходимлари ҳақидаги юз минглаб маълумотларни беришганини, лекин "вазирликнинг айрим талаблари"ни "шахсий ҳаётга оид маълумотларга нисбатан тажовуз" деб баҳолашгани учун бу маълумотларни беролмасликларини билдиришган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан