Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олимлар инсон танасида янги аъзони аниқлашди
5.01.2017 18:31,  
187

Бу аъзо овқат ҳазм қилиш тизимига мансубдир. Қатқорин деб аталаётган аъзо аввал турли ва бир-бирига алоқаси бўлмаган тана ҳосилаларининг таркибий қисми деб ҳисобланган. Бироқ The Lancet Gastroenterology & Hepatology журналида нашр этилган маърузада олимлар қатқорин алоҳида аъзо эканлигини исботлашди.

“Экспертлар баҳоси ва тақризини олган тадқиқотда танамиздаги ҳозиргача тан олинмаган аъзо тўғрисида сўз боради”, дейди Ирландиядаги Лимерик Университети тадқиқотчиси Ж. Келвин Коффи.

Қатқорин – қорин бўшлиғига қопланган қорин пардасининг иккиланган бурмасидир. У ичакни қоринга боғлаб туради.

Қатқориннинг функцияси аниқ бўлмаса-да, уни аъзо сифатида ўрганиш қорин бўшлиғи аъзолари касалликларига унинг таъсири тўғрисида янгиликларни очиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан