Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ва амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Испаниянинг етакчи таҳлилий марказларидан бири — Барселона халқаро муносабатлар маркази (CIDOB) томонидан халқаро ҳаётнинг 2016 йилдаги 40 нафар етакчи шахслари рўйхатига киритилди. Рўйхат марказнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган.
Ҳар йили тузиладиган мазкур рўйхатдан дунёнинг ёрқин из қолдирган сиёсий ва жамоат арбоблари, нодавлат ташкилотлар вакиллари ўрин олади. 2016 йил рейтингига Ўзбекистоннинг биринчи ва амалдаги президентлари кирди.
Рўйхат тузувчилари "таниқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов янги мустақил давлат асосчиси бўлгани, Ўзбекистон собиқ Иттифоқ тарқалганидан кейин тикланишига улкан ҳисса қўшгани"ни қайд этди.
CIDOB экспертлари Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев мамлакатда бўлиб ўтган Президентлик сайловларида сайловчиларнинг 88 фоиздан ортиқ овозини тўплаб, ишончли ғалаба қозонганини эътироф этдилар.
Рўйхатда шунингдек, Кубанинг марҳум етакчиси Фидель Кастро, Филиппин президенти Родриго Дутерте, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ва бошқа шахслар ҳамда ташкилотлар қайд этилган.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
20.09.2023 15:22,
0
Kutib oling MKBANKdan Premial Visa kartalari
Каримов ва Мирзиёев 2016 йилнинг 40 нафар етакчи шахслари рўйхатига киритилди
5.01.2017 22:20,
2
Тавсия этамиз
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
13.09.2023 15:25,
1
MKBANKda quyosh panellari o‘rnatish uchun 150 mlrd.dan ortiq kreditlar ajratildi
23.01.2023 16:04,
405
Bloomberg: 2023 йилда Европа тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкин
Тавсия этамиз
Ўзбекистон
12.01.2021 21:57,
460
Ўзбекистон
23.11.2020 23:19,
340
Ўзбекистон
13.11.2020 13:33,
234
Бизнес-порт
30.10.2020 15:00,
144
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан