Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мақтаган электромобиль тақдимотда ўсал қилди (видео)
6.01.2017 10:47,  
4

FF91 янги электрли кроссовери CES кўргазмасида намойиш этилиши чоғида муаллифларини хижолатга қўйди, деб ёзмоқда carzone.uz.

“Тесла”нинг рақобатчиси бўлиши кутилаётган электромобилнинг рулида тақдимот вақти компаниянинг бош сармоячиси Цзя Юэтин ўтирди.

Машинанинг имконияти намойиш этилаётганда электрокар автотураргоҳга мустақил жойланди. Тўғри, бунинг учун икки марта уринганини айтиб ўтиш керак. Экспертлар машина қиёмига етмаган ва техник такомиллаштирилиши зарур деб ҳисоблайди. Юэтин автопилот тизимини ишга тушириши ҳам осон бўлмади. Функция ёқилгач, машина “қотиб қолди” ва буйруқларга бўйсунмай қўйди.

Faraday Future раҳбарияти бунинг сабаби павильон томининг ўзига хос тузилишидир, деб изоҳлашга уринди. Том электромобилга узатилаётган сигналларни ютиб юбораётган бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан