Тошкентда 9 000 доллардан сотилаётган Kia Picanto янги авлодининг суратлари эълон қилинди

06.01.2017 | Технологиялар | 3397

Kia компанияси Picanto хэтчбеки янги авлодининг илк расмий суратларини эълон қилди, деб хабар бермоқда Дарё нашри.

Бундан аввал машина фақат суратлар ва рендерларда намойиш қилинганди. Янги Picanto’нинг расмий тақдимоти 2017 йилнинг март ойида Женевадаги моторшоуда бўлиб ўтади.

Намянг (Жанубий Корея) ва Франкфурт-Майн (Германия)даги дизайн-марказларда ишлаб чиқилган янги автомобиль аввалги – 3 595 миллиметр узунликни сақлаб қолди.

Хэтчбек 11 та рангда ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Picanto уч цилиндрли ҳажми 1 литрга тенг двигатель билан жиҳозланади. Шунингдек, интерьерда ҳам ўзгаришлар юз берди. Янги автомобилда катта сенсорли экрани бўлган мультимедия мажмуаси ўрнатилди.

Kia Motors Uzbekistan’нинг маълум қилишича, Тошкентда Kia Picanto автомобилининг энг оддий комплектацияси божхона тўловисиз 9 000 доллардан сотилмоқда.