Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Русланбек Давлетов Президент Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бўлди
6.01.2017 15:18,  
4

2016 йил сентябрдан адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Русланбек Давлетов Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчисининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Мазкур ўзгариш Президент Шавкат Мирзиёевнинг 4 январдаги қарорида ўз аксини топди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Давлетов тўртта олий таълим муассасаси, хусусан, Буюк Британиядаги Варвик университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида етакчи мутахассис сифатида бошлаган. Кейинроқ мазкур қўмитада бош мутахассис, бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

2004−2012 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бош мутахассиси, 2012−2014 йилларда Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш, суд тизими мустақиллигини таъминлаш тадқиқот маркази директори ўринбосари ва директор в.б, 2014−2016 йилларда — Президент Девонида сектор мудири лавозимларида фаолият олиб борган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан