Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Салим Абдувалиев Миллий олимпия қўмитаси вице-президентлигига сайланди
6.01.2017 16:18,  
20

Бугун Миллий олимпия қўмитасининг XXX Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икрамов олиб борди. Унда тўрт йиллик олимпия циклида қилинган ишлар, эришилган натижалар борасида ҳисобот берилди, деб ёзади Кун нашри.

Йиғилиш давомида Миллий олимпия қўмитасига янги президент ва унинг вице-президентлари таништирилди. Қўмита раҳбарлигига “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султонов бир овоздан сайланган.

Салим Абдувалиев, Валерий Тян, Фарҳод Турдиев ва Умид Аҳмаджонов эса қўмита вице президентлари сифатида таништирилган.

Салим Абдувалиев Ўзбекистондаги энг таъсирли тадбиркорлардан бири ҳисобланади. У 1950 йилнинг майида Фарғона вилоятининг Тошлоқ қишлоғида дунёга келган. 

У эркин кураш бўйича 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган.

У спортдан кетгач, аввалига заводда ишлаган, кейин ҳайдовчилик қилган.

Салим Қирғизбоевич 1997 йилдан буён Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти ҳисобланади. У шу вақтга қадар Ўзбекистонда эркин кураш бўйича спорт мусобақаларига ҳомийлик қилиб келган. Халқ орасида Салим «Бойвачча» лақаби билан танилган бу спорт амалдори ўз вақтида катта теннис бўйича Ўзбекистон президенти Кубоги ҳомийси ҳам саналарди.

Айни вақтда Тошкентдаги Яшнаобод туманида истиқомат қилади. 4 қиз ҳамда 2 ўғил отаси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан