Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия шаҳзодаси Дохадаги музокаралар келишувини барбод қилганликда гумонланмоқда
21.04.2016 16:04,  
2

Саудия Арабистони қиролининг суюкли ўғли шаҳзода Муҳаммад бин Салмон нефт нархи ўзгаришини тўхтатиш бўйича Дохада ўтказилган музокараларни барбод қилганликда гумонланмоқда, деб ёзади The Financial Times.  Шаҳзода Қатардаги музокараларда иштирок этмаган бўлса ҳам 17 апрел куни эрталаб мамлакати вакилларига қўнғироқ қилиб, орқага қайтишни буюрган. Вакиллар музокараларда қатнашишган, аммо нефт вазири  Али ал-Ноими қарор қабул қилиш ваколатдан маҳрум қилинган.  
Музокара иштирокчилари саудияликлар билан келишувга эришишга ишонган эди, чунки келишув лойиҳасининг асоси араб қироллиги мутахасислари томонидан ишлаб чиқилган.
Шаҳзода Муҳаммад қирол оиласидан чиққан кўзга кўринган сиёсатчи ҳисобланади. Унинг нуфузи 2015 йили отаси Салмон тахтга ўтиргандан сўнг янада ошган. Шаҳзода бир вақтнинг ўзида мудофаа вазирлигини ва иқтисодий кенгашни бошқаради. Яман билан кечаётган урушда армия ҳаракатини ҳамда мамлакат нефт иқтисодиётининг режаларини назорат қилиб келяпти.      
Газета ёзишига кўра, Саудия Арабистонининг нефт сиёсати геосиёсий ўйинларга асосланмоқда, хусусан, Эрон билан рақобат кечмоқда.
Айрим тадқиқотчилар Саудия Арабистони шаҳзодаси бу билан Москвада Россия ташқи ишлар вазири С. Лавров унинг укасини ҳақоратлаганлиги учун қасос олди, деб ҳисобламоқдалар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан