АҚШнинг Флорида штатидаги Форт-Лодердейл курорт шаҳри аэропортида отишма юз берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Оқ уйнинг собиқ матбуот котиби Ари Флейшер 5 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Жиноятчи полиция томондан қўлга олинган.
Флейшернинг айтишича, полиция ҳеч кимга воқеа жойини тарк этишга рухсат бермаган.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.