Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Айтсам тилим, айтмасам дилим ёхуд мазмун эмас, муаллифига урғу берилган китоблар
7.01.2017 09:47,  
72

Бу гапим кимларгадир оғир ботса, узр. Аммо бу фикрларга қўшилиш ёки қўшилмаслик ҳар кимнинг ўз ихтиёрида.

Одатда китоб сотиб олмоқчи бўлсам, дастлаб китоб муқовасига эътибор қаратаман. Агар унинг юзида катта қилиб, турли безаклар билан безатилган муаллиф сурати бўлса (мен бу муаллифни танимаган ёки олдин ижодини ўқимаган бўлсам), у китобни қўлимга олиб ҳам кўрмайман, кўпинча. Негадир бу менга кибрни эслатади. Гўё "Мана мени кўриб қўй", деб сўзлаётгандек бўлади. Китоб мазмунига эмас, муаллифга кўпроқ урғу берилгандек туюлади менга бу китоб.

Мен шундай ўйлайман: Ижодкор шундай ёзсинки, одамларнинг, ўқувчиларнинг ўзи унинг ижодини излаб қолсин. Муаллиф ўзи ҳақидаги ютуқ ва шахсий суратларини сир тутсинки, ўша мухлислар унинг кимлигига қизиқиб, "бир кўришсам, қандай инсон экан", дея қидириб қолишсин.

Ва яна бир гап: Асар ёки шеър сўнгида муаллиф исмидан сўнг ёзиладиган "шоир", "ёзувчи" (халқ ёзувчиси, халқ шоирлари бундан мустасно) деган сўзлар қўшиш ҳам жуда ғалати туюлади менга. Баъзи мақолалар остида ҳам кўриб қоламан. Мақола муаллиф тилидан баён этилади. Мақола сўнгида эса "Фалончиев, Писмадончи. Шоир" деб ёзиб қўйилади. Ўзини ўзи шоир, ёзувчи деб аташ-ку бу! Шоир, ёки ёзувчи деган унвонни Халқ, ўқувчи беради ахир. ХАЛҚНИНГ, ЎҚУВЧИЛАРНИНГ МЕҲРИ-КУ ЎША СЕН НАЗАРДА ТУТГАН УНВОН! Сени ҳеч ким ўқимайдиган, ҳеч кимни қизиқтирмайдиган "эжод"ларинг остидаги "фалончи" деб ёзиб қўйган "унвон"ингни аҳамияти нима?!

Бу фикрларимни ўқиб, жаҳли чиққанлар "сенга нима, сенинг нима ишинг бор", дейиши шубҳасиз! Шунчаки, менинг ҳам фикр билдиришга ҳаққим борлигини эсладим, холос!

Комилжон Аслоновнинг Facebook саҳифасидан олинди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан