Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Nokia'нинг янги смартфони кутилганидан ҳам кучлироқ техник хусусиятларга эга бўлади
7.01.2017 16:42,  
7

Бундан бир неча кун илгари Nokia`нинг Малайзиядаги расмий дистрибьютери ҳисобланган Avaxx компанияси жорий ҳафтанинг бошида ритейлерлар биалн ўтказилган учрашувда афсонавий бренд 2017 йилда 6 ёки 7 та Android смартфон чиқаришини маълум қилган, деб ёзади Terabayt сайти.

Ҳозиргача Nokia E1, D1, D1C ва Z2 Plus моделлари ҳақида баъзи тафсилотлар ошкор этилган. Аввалроқ берилган хабарларда Nokia E1 Snadragon 200 процессори ва 1 ГБ тезкор хотира билан жиҳозланиши айтилган эди. Бироқ орадан бир оз муддат унга тегишли маълумотлар янгиланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Nokia E1 5,2 ёки 5,3 дюймли HD-экран, Qualcomm Snapdragon 425 процессори, 2 ГБ тезкор хотира, 13/8 Мпли камера билан жиҳозланади. У Android 7.0 Nougat дастурида ишлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Nokia бренди остида қурилмалар ишлаб чиқариш ҳуқуқини қўлга киритган HMD Global компанияси февраль ойида Барселонада ўтказиладиган MWC кўргазмасида янги смартфонларни  намойиш этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан