3 та экранли илк ноутбук тақдим этилди

07.01.2017 | Технологиялар | 578

Айни пайтда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган CES 2017 кўргазмасида чиндан ҳам кутилмаган инновациялар, қулоқ эшитмаган ва тасаввурга сиғиши қийин бўлган технология ва гаджетлар намойиш этилмоқда. Шулардан бири ўйин девайслари тайёрлайдиган Razer компанияси тақдим қилган уч экранли ноутбукдир.

Razer Project Valerie ноутбуки ўйин сегментига мўлжалланган, оғирлиги 5 кг. У ҳар бири 17,3 дюймли 4К аниқлигидаги IGZO-панеллар билан жиҳозланган. Барча экранлар очилганда, уларда 11520 х 2160 пиксель аниқлигидаги тасвирлар кўрсатилади. Бундай форматдаги тасвир гаджетга ўрнатилган NVIDIA GeForce GTX 1080 видеокартаси ёрдамида қайта ишланади. Модель Blade Pro ноутбукига жуда ўхшайди, механик клавиатура ва созланадиган RGB подсветкага эга.

Ҳозирча Project Valerie тажрибавий лойиҳа ҳисобланади ва компания ушбу ноутбукни сотувга чиқаришни режалаштирмаган.