Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






CES кўргазмасида Bosch келажак автомобилини кўрсатди
8.01.2017 08:20,  
1

Bosch компаниялар гуруҳи CES 2016 кўргазмасида ҳаддан ташқари кўп дисплейлар ўрнатилган автомобиль концептини кўрсатган. Бу йилги тақдимотида эса аввалгисидан ҳам илғор технология кўрсатилди. Bosch автомобилни ҳаракатланиш воситаси эмас, ғилдиракли шахсий ёрдамчига айлантирди, деб ёзмоқда carzone.uz.

Янги концепцияда ҳам кўплаб дисплейлар бор, аммо улар билан ишлаш янги поғонага кўтарилган.  Каттакон марказий дисплейдан ташқари ҳар бир йўловчи олдига алоҳида экранлар ўрнатилган. Орқани кўрсатувчи кўзгу вазифасини ҳам камерага уланган дисплей ўтайди. Тизим кўриш бурчаги ва камера фокусини йўлдаги вазиятга қараб ўзи созлайди.

Концепт юзни таниш технологиясига ҳам эгадир. Турли инсонларнинг афт-ангорини фарқлай олади. Камера ҳайдовчининг шахсини танигач, рул, кўзгулар, салондаги ҳарорат ва кўнгилочар тизимни “ақлли машина”нинг ўзи созлайди. Қолаверса, тизим ҳайдовчисининг саломатлигини назорат остида тутади. Юзидан мудроқ босаётганини сезади.

Концептнинг фазилатларидан яна бири йўлдаги бошқа автомобиллар ва эгасининг қурилмалари билан синхронлашувидир. Бу функция ёрдамида хонадонингиздаги маҳсулотлар борлигини билиш мумкин. Ёки уйдаги электр жиҳозларини бошқарса бўлади.

Bosch компанияси вакиллари юқоридаги технологиялар келажакда серияли автомобилларда пайдо бўлишига ишонтирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан