240 км/соат тезликда кесадиган оддий ошхона пичоғи (видео)

08.01.2017 | Технологиялар | 1009

Оддий ошхона пичоғи билан нималарни кесиш мумкин. Сабзи-пиёз, нон ва ҳоказо. Аммо бу унинг кесиш тезлигига боғлиқ.

The Backyard Scientist каналида намойиш этилган видеода оддий пичоққа алюминий таглик улаб ва ичига порох тўлдириб ўта катта тезликда ҳаракатлантирилганлигини кўришимиз мумкин. Конструкция мойланган релсда текис сирпанади.

Пластмассадан ясалган ўйинчоқ машинача, музлатилган товуқ гўшти, ананас, тарвуз ва бошқа меваларни пичоқ ўқ тезлигида кесиб ўтди. Ошхона пичоғи бу тезликда ўта хатарли қуролга айланиши исботини топди. Sof.uz сизга бу тажрибани такрорлаб кўришни маслаҳат бермайди.