Туркия электр таъминоти узилишларини АҚШ киберҳужумлари билан изоҳлади

Туркия Энергетика вазири Берат Албайрак мамлакатда тез-тез содир бўлаётган электр таъминоти узилишларини АҚШ ҳудудидан уюштирилган киберҳужумлар билан изоҳлади, деб хабар беради РИА Нововсти.
"Кеча биз АҚШ томонидан ёппасига уюштирилган киберҳужумлар гувоҳи бўлдик. Ҳужумлар вазирликнинг турли департаментларига систематик равишда амалга оширилди, лекин биз уларнинг барчасини қайтардик", — деди Албайрак маҳаллий телеканал эфирида.
Охирги вақтларда электр таъминоти узилиши Истамбул шаҳри ва унинг атррофида тез-тез содир бўлаётган ва ушбу туфайли аҳоли томонидан кўплаб арзномалар келиб тушаётган эди.
Сўнгги хабарлар
Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котиби бўлиши мумкин
25.04.2018 |
467
Хоразмда Мирзиёев ва Бердимуҳамедовни минглаб одамлар кутиб олди
24.04.2018 |
2139
Ўзбекистонда йил охирига қадар Россия корхоналари сони мингдан ошади
24.04.2018 |
1882