Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШдан Польшага юзлаб танк келтирилгани маълум қилинди
8.01.2017 15:20,  
6

Германиянинг Бремерхафен шаҳрига 6 январь, жума куни кема орқали АҚШдан юзлаб танк, юк машиналари ва бошқа ҳарбий техника келтирилди. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Мазкур техникани НАТОнинг Шарқий Европада ҳарбий иштирокини кучайтириш доирасида Германия ва Польша орқали темир йўл ҳамда автомобиль транспорти ёрдамида манзилларига етказиш мўлжалланган.

"Польша радио" маълумотларига кўра, ҳарбийлар Жагань, Свентошув, Сквежина ва Болеславец шаҳарларида жойлаштириладилар ва у ерда 9 ой бўладилар.

Польшада америкалик аскарларнинг жойлаштирилиши январь ойининг охиригача якунланиши керак. Мамлакатга 3,5 минг ҳарбий, 400 дан ортиқ гусеницали ва 900 га яқин ғилдиракли техника, жумладан 87 танк, 18 та ўзиюрар гаубица, 400 та автомобиль келтирилади. 

Америкалик ва польшалик ҳарбийлар январь охирида кенг кўламли ҳарбий машқларда иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан