Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом Каримов Фонди Европа ва АҚШда ўқиш учун грантлар тақдим этади
8.01.2017 19:22,  
18

Ислом Каримов Фонди иқтидорли йигит ва қизларнинг Европа ва АҚШнинг нуфузли олий ўқув юртларида магистратура дастури бўйича таълим олиши учун грантлар тақдим этиш мақсадида танлов эълон қилди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.

Фонд сайтида бир қатор мутахассисликлар бўйича Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олиш учун Фонд грантлари тақдим этиш мақсадида республика ҳамда чет эл олий таълим муассасаларини муваффақиятли битирган, хорижий тилларни биладиган иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлар танлови бошлангани эълон қилинган.

Фонд грантларининг совриндори бўлишни истаган ёшлар инглиз, немис ёки француз тилларини аъло даражада билиши ҳамда олий ўқув юртларини муваффақиятли битирган бўлиши лозим.

Грант совриндорларининг чет элда таҳсил олиш ва яшаш харажатлари (икки йилгача) Фонд томонидан молиялаштирилади.

Ислом Каримов Фондининг грантлари ва танловга оид қўшимча маълумотга қуйидаги саҳифа орқали эга бўлиш мумкин fondkarimov.uz

Мутахассисликлар:

- Табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё);
- Сув ва ер ресурсларини бошқариш;
- Машинасозлик технологиялари;
- Озиқ-овқат технологиялари;
- Озиқ-овқат хавфсизлиги;
- Озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги;
- Архитектура (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш);
- Дизайн (маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни)
- Рассомчилик.

Қайд этиш керакки, мутахассисликлар орасида битта ҳам гуманитар йўналиш йўқ.

Фонд чет элда (икки йилгача) таҳсил олиш ва яшаш харажатларини тўлалигича молиялаштиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан