Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Техника жозибаси: принтердан чиққан кузов, энг кучли авиадвигатель, ғилдиракли “заргар қутиси”
9.01.2017 08:29,  
10

Бу галги мақоламиз техниканинг қизиқарлигина эмас, гўзал кўринишли намуналари ҳақидадир. Истасангиз, бу расмларни сайтимиздан юклаб олиб, компютерингизнинг иш столига ўрнаштиринг. Улар бунга арзийди, деб ёзмоқда carzone.uz.

Принтер кузов чиқаради

Honda компанияси CEATEC-2016 истеъмол электроникаси кўргазмасида кузови 3D принтерда чоп этилган биринчи электрли юк машинасини намойиш этди. Машина Kabuku фирмаси билан ҳамкорликда ясалган. Honda Kabuku асосида каркас, шасси рамаси, осма, 15 кВтли электромотор, батареялардан иборат VDP (Variable Design Platform) платформаси мавжуд. VDP асосида тегишли қисмини 3D принтерда босиб чиқариб ҳар хил микроавтомобиллар ясаса бўлади. Фургонни хэтчбек ёки пикапга айлантириш учун панелининг орқа қисмини алмаштириш етарли. Янги платформа устида “хонда”чилар уч йилдан бери тер тўкмоқда. Яқин келажакда буюртмачининг аниқ эҳтиёжига мосланган ўзига хос дизайнли автомобилларни 3D принтер ёрдамида тез ва арзон ишлаб чиқариш имконияти юзага келади. Кўргазмада намойиш этилган Honda Kabuku заряди 80 км йўл босишга етади.

Бир двигателда юз минг от кучи

Rolls-Royce компанияси дунёдаги энг қудратли UltraFun авиадвигателини синовдан ўтказмоқда. Унда “Формула-1” пойгаси болидидан юзтасининг қуввати бор. UltraFun Airbus A330 ва Boeing 787 каби бошқа лайнерларнинг моторидан 25 фоизга самаралироқ ишлайди. Ҳозир уни паст босим шароитида юргизиб синаб кўриляпти. UltraFun двигатели ўрнатилган биринчи самолётлар 2025 йилда осмонга кўтарилади.

Ғилдиракли “заргар қутиси”

Парижда кузги автокўргазмада Renault компанияси Trezor нишона нусхасини намойиш қилди. Электрли купе кузови углерод толасидан ишланган. Renault дизайнерлари заргарлик буюмлари сақланадиган жимжимадор қутидан илҳомланганини айтди. Trezorнинг эшиги йўқ, аммо “рено”чилар унга ўтириш отга минишдан осон, дейди. Концептга 350 от кучига эга электрли мотор ўрнатилган. “Заргар қутиси” тўрт сонияга қолмай юз тезликка чиқади. Аэродинамик қаршилик коэффициенти 0,22 Схга тенг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан