Долларда зарарли бактериялар қанчалигини биласизми?

09.01.2017 | Илм-фан | 2787

Америкалик биологлар юз долларлик купюра сиртини текшириб кўриб, унда уч мингга яқин хавфли микроорганизмлар ин қурганини аниқлади. Жумладан, тилларанг стафилококк, стрептококк, ичак таёқчалари ва бир қатор тери касалликларини қўзғовчилар аниқланди. Мутахассислар купюрани ушлагач ҳар доим қўлни совун билан кўпиртириб ювиш лозимлигини эслатмоқда. Сув бўлмаса антисептик гелдан фойдаланиш мумкин.

Уч минг касаллик қўзғовчи бактерия  ин қурганига қарамасдан долларни барча хуш кўради.