Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШликлар ва европаликлар Учинчи жаҳон урушини муқаррар деб ҳисоблайди
9.01.2017 09:23,  
1

YouGov компаниясининг сўровномасида қатнашган ғарбликлар Учинчи жаҳон уруши муқаррар, сайёрамиз эса оламшумул тўқнашув арафасида турибди, деб ҳисоблайди. Сўровнома 9 давлатнинг жами 9 минг кишиси ўртасида ўтказилди. Улар орасида АҚШ, Британия, Франция фуқаролари бор. Бу ҳақда Рамблер The Independentга таяниб хабар бермоқда.

YouGov сўровномасида қатнашган АҚШликларнинг 64 фоизи дунё катта уруш бўсағасида турганлигини каромат қилди. Фақат 15 фоиз иштирокчилар некбин башорат қилган.

Буюк Британиялик иштирокчилар ҳам бадбинликда америкаликлардан қолишмади: 61 фоизи урушни муқаррар ҳисоблайди, 19 фоизи эса некбинлардир.

Францияликлар эса улкан урушдан кўра террор хавфидан кўпроқ чўчийди.

Бундан ташқари сўровномада қатнашган британияликларнинг 71 фоизи ва америкаликларнинг 59 фоизи Россиянинг уруш бошлашидан хавфсираши маълум бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан