Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ҳокими: жиддий эътирозлар сабабли ажрашган оилаларни ОАВ орқали эълон қилишдан воз кечдик
9.01.2017 12:06,  
5

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган навбатдаги йиғилиш ўтказилгани, 2016 йилнинг 21 декабрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, Жиноят ишлари ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича шаҳар судлари,  Адлия бошқармаси, Ички ишлар бош бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Меҳнат бош бошқармаси, Суд департаментининг шаҳар ҳудудий бошқармаси, “Тошкент почтампт” филиали билан ҳамкорликда  “Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1137-сонли қўшма қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳақда "Qalampir" нашри ёзмоқда.
 
Оилавий ажримлар масаласида бундан аввал ўтказилган йиғилишлардан бирида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Тошкент шаҳрида ажрашган ҳар бир оила ҳақидаги маълумотлар – оила вакилларининг исм-фамилияси бундан буён “Тошкент” телеканали ва “Тошкент оқшоми” гезетасида бериб борилиши ҳақида маълум қилган эди.
 
Ҳокимнинг айтганлари тез орада бутун республика бўйлаб тарқалиб, кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Обидов ҳамда Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси-Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фарида Абдураҳимовага айнан мазкур масала юзасидан мурожаат қилдик.
 
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Обидовнинг маълум қилишича, ажрашган оилалар ҳақидаги маълумотлар бир неча бор “Тошкент оқшоми” газетаси орқали эълон қилинган. Бироқ ҳар бир шахснинг ҳуқуқларини инобатга олган ҳолда ажрим бўлган оилалар ҳақидаги маълумотларнинг ОАВ орқали тақдим этилишига нуқта қўйилган.
 
“Албатта, ажрим бўлган оилаларнинг кўпчилигида ўзига яраша объектив сабаблар бўлади, биз буни тушунамиз. Ажрашган оилалар ҳақида маълумотлар ОАВда эълон қилиниши билан боғлиқ гап ажримларнинг олдини олиш мақсадида қўлланиладиган навбатдаги чора сифатида айтилган эди. Эндиликда ажримлар ва алимент тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан туманларда сайёр суд мажлислари ўтказилади ва унда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этади. Бунда суд ҳақидаги материаллар ОАВда бериб борилади”, дейди Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов.
 
Маълумот учун, 2016 йилнинг 11 ойи давомида 3988 оила ажрашган. 1012 та оила суд залида яраштирилиб, 1361 нафар фарзанд тирик етимликдан сақлаб қолинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан