Ўзбекистонга Россия картошкаси жўнатилмоқда

09.01.2017 | Ўзбекистон | 2607

Россиянинг Тюмен вилояти Упоровский туманидаги КРиММ агрофирмаси Ўзбекистонга картошка етказишни йўлга қўйди. Дастлабки 2 тонна маҳсулот Ўзбекистонга жўнатилди. 

Агрофирма директори Геннадий Рязановнинг айтишича, Ўзбекистон томони билан жами икки минг тонна картошка етказиб бериш учун шартнома имзоланган.

Шартнома натижаларидан келиб чиқиб ҳамкорлик келгусида ҳам давом этиши мумкин.